Мален Римга йўл олди, «Наполи» эса имкониятни қўлдан чиқарди
Нидерландиялик ҳужумчи Донийелл Мален Италияда кун мавзусига айланди: у «Наполи»га қарши учрашувда дубл қайд этиб, «Рома»га амалдаги чемпион билан баҳсда муҳим бир очко олиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футбол трансфер бозори бўйича таниқли журналист Фабритсио Романо хабар беришича, Мален аслида «Наполи» сафига бориб қолиши ҳам мумкин эди. Антонио Конте жамоаси вакиллари футболчининг атрофидагилар билан музокара ўтказган, бироқ битимдаги мажбурий сотиб олиш банди келишувни қийинлаштирган.
«Рома» бу шартни қабул қила олди ва, кўриниб турибдики, ютқазмади. «Наполи» эса молиявий ва шартнома талаблари сабаб ортга чекинишга мажбур бўлди, натижада Мален манзил сифатида айнан Римни танлади.
