«Марсел» мухлислари «Страсбург»га қарши ўйинда президент ложаси томон ёриб ўтмоқчи бўлди
Франциянинг «Марсел» клуби оғир паллани бошдан кечирмоқда: «ПСЖ»дан 0:5 ҳисобида учралган мағлубият раҳбарият учун ҳаддан ташқари оғир зарба бўлди ва натижада бош мураббий Роберто де Дзерби билан хайрлашилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кўп ўтмай спорт директори Меҳди Бенатия ҳам лавозимидан кетди. Бироқ бу ўзгаришлар трибунадаги кескинликни пасайтирмади: «Страсбург»га қарши учрашув давомида мухлислар клуб президенти Венсан Лабрюннинг истеъфога чиқишини талаб қилган қўшиқларни тинимсиз куйлади.
Устига-устак, энг қатъиятли гуруҳ VIP-ложага кириб боришга уриниб кўрди. Полиция эса вазиятга тезкор аралашиб, секторни қуршаб олиб, уларнинг ҳаракатларини тўхтатди. Бу ҳақда La Provence нашри хабар берди.
