«Болонья» Томмазо Побегани тўлиқ трансфер қилди
Ярим ҳимоячи Томмазо Побега расман «Болонья»нинг тўлақонли футболчисига айланди. У аввал клубда ижара асосида ўйнаган бўлса, энди «Милан» футболчини 7 миллион евро эвазига сотди. Томонлар 2030 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мажбурий сотиб олиш банди 15 февралдан кейин кучга киргани қайд этилди. Побега «Болонья» сафида икки мавсум ижара асосида тўп суриб, жами 55 ўйинда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда у 7 гол урди ва 5 бор жамоадошларига голли узатма берди.
Айни пайтда «Болонья» А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.
