МакКинни «Ювентус»нинг мақсади фақат ғалаба эканини айтди
Туриннинг «Ювентус» жамоасида тўп сураётган америкалик ярим ҳимоячи Уестон МакКинни Чемпионлар лигаси плей-оффидаги илк ўйин олдидан фикр билдирди. «Қари синьора» Истанбулда «Галатасарой» меҳмони бўлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
МакКиннининг таъкидлашича, учрашув жамоа учун жуда муҳим ва туринликлар майдонга фақат ғалаба учун чиқади. Ярим ҳимоячи аввал ҳам Истанбулда ўйнаганини эслаб, стадиондаги муҳитни яхши билишини, бироқ бу сафар жамоаси учун янги синов бўлишини қайд этди.
«Галатасарой» — «Ювентус» баҳси 17 февраль куни Истанбулдаги стадионда бўлиб ўтади. Ўйин 22:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
