Осимҳен «Ювентус»га ўтиши мумкинлигини айтди
Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен «Наполи» билан хайрлашиб, ҳозир Туркия чемпионатида «Галатасарой» сафида ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Бироқ у Италияда қолиб, А Сериясининг бошқа гранди билан шартнома имзолаши ҳам эҳтимолдан холи эмас эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Осимҳеннинг сўзларига кўра, «Галатасарой»га кетишидан аввал Турин «Ювентус»и варианти жиддий кўриб чиқилган ва клуб томони қизиқиш билдирган. Шунга қарамай, футболчи «Наполи» президенти уни А Сериясидаги бошқа жамоага қўйиб юбормаслигини яхши тушунганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Осимҳен 2020–2024 йилларда «Наполи» шарафини ҳимоя қилган. Ҳозир неаполликлар А Серия турнири жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
