Футболга "миллион-миллион" доллар. "Ўзбекнефтгаз"да тежалган пул ким ва нимага сарфланади?
"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг бирданига "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" футбол клубларини молиялашни тўхтатишини билдириб, Ўзбекистон футбол ассоциациясига расмий хат йўллаганини қатор маҳаллий нашрлар ёзди.
27 феврал - Ўзбекистонда Суперлига 2026-йилги мавсуми бошланиши арафасида - 3 йирик футбол клубининг молиядан маҳрум бўлиши ҳақидаги хабар футбол мухлисларини хавотирга солган бўлса, айрим иқтисодчиларга умид бермоқда.
Мамлакат йиллардан буён энергетик инқироз домига шўнғиб бораётгани...
