Жорже Жезуш Роналдуга навбатдаги учрашувда дам берди
"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу галги ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий олдинда "Ал-Фатеҳ"га қарши муҳим учрашув борлигини алоҳида урғуладi.
"Al Nassr Zone" келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларни ўтказиб юборaётган биринчи ҳолати эмас.
Саудия чемпионати доирасидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
