Роналдуни Европа гигантига олиб келиш ғояси яна жонланди
Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан муносабатларни юмшатиб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли ҳануз муҳокамада. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси олдидан Европанинг топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли ҳужумчини таркибга қўшишни таклиф қилмоқда.
Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейин юзага келган келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозлари қаторида кўрсатилган.
Роналду билан «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган.
