Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Капелло Роналдуда Мессига хос дахолик йўқлигини айтди

0

79 ёшли Фабио Капелло футбол оламида сукунат чўзилиб кетганини истамади, шекилли. Италияда бир қатор клубларни бошқарган, Россия терма жамоасини ҳам ишлатган тажрибали мураббий The Touchline нашрига берган фикри билан ижтимоий тармоқларда яна бир баҳсни алангалатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг гапига кўра, Криштиану Роналду — инкор қилиб бўлмайдиган даражадаги тўпурарлардан бири. Бироқ у португалиялик юлдузда Месси, Марадона ёки бразилиялик Роналдо каби туғма дахоликни ҳеч қачон кўрмаганини очиқ айтди.

«Роналду — ажойиб бомбардир ва ақлбовар қилмас футболчи, лекин унда мен ҳеч қачон Месси, Марадона ёки Роналдо даражасидаги гениусни кўрмаганман», — деди Капелло.

Италиялик мутахассис шундай қилиб, ирода ва темир интизом ҳисобига “имконсиз”ни уддалайдиганлар билан, тўп оёққа тегиши билан майдонда сеҳр бошланадиган футболчилар ўртасига аниқ чизиқ тортди. Унинг фикрича, Роналду биринчи тоифага яқинроқ.

Роналду 41 ёшда бўлса-да, Саудия Арабистонида ҳамон кўп гол уряпти, жисмоний ҳолати ёш футболчиникига яқин, токчасида бешта “Олтин тўп” бор, фаолиятида дунёнинг энг кучли клублари сафида тўп сурган. Бундай резюме ҳар қандай ўйинчи учун афсонавий кўринади.

Кўпчилик бу ёшда аллақачон футболни четга суриб, телекoмментаторлик ёки тинч ҳаётни танлаган бўларди. Роналду эса одатдагидек меҳнатни биринчи ўринга қўяди: овқатланиш, тикланиш ва машғулотларда максимал тартиб, танани спорт илмига мос “механизм”га айлантириш — унинг кундалик режими.

Капелло ҳам буни инкор қилмайди: Роналду — “машина”. У масофадан қатъи назар гол уради, ҳаводаги курашда устун, зарбалар арсенали бой. Лекин мураббий назаридан буларнинг бари йиллаб йиғилган меҳнат ва ўзини аямаслик маҳсули, дахолик эса бошқа тушунча.

Капелло мисол сифатида футбол тарихидаги энг ноёб истеъдодларни эслатади: Марадона ўз майдонида тўпни олиб, рақиблар орасидан ҳовлидаги болаладек ўтиб кетарди; бразилиялик Роналдо энг юқори чўққисида ҳимоячиларга қарор қабул қилишга ҳам улгурмасдан йўналишни ўзгартириб, гол урарди; Месси эса майдонни гўё бир неча юриш олдиндан кўра оладиган шахматчидек ўқийди, буни эса юқори тезликда ва тўпни оёққа “ёпиштирган” ҳолда бажаради.

Роналду ҳақида эса Капеллонинг хулосаси бошқача: у ҳаммасини ўрганган, машқ қилган, такомиллаштирган, бурчак ва траекторияларни ёд олган. Яъни у буюк футболчини ўзи яратган, туғма мўъжиза сифатида майдонга тушадиганлардан эмас.

Мураббий фикрича, айнан шу фарқ Роналдунинг ютуқларини кичрайтмайди, аммо уни “даҳолар” қатламига киритишга ҳам асос бермайди. Португалиялик ўз ишини идеал даражада бажаради: ундан кутилган голларни уради, керакли пайтда сакрайди, зарбани мукаммал ижро этади.

Капелло айтаётган масала рақам билан ўлчанмайди. Статистикалар, рекордлар, бешта Чемпионлар лигаси ёки юзлаб голлар — буларнинг бари ҳақиқат. Бироқ италян мутахассиси “буюк” билан “гениус” ўртасидаги нозик, лекин муҳим тафовутга урғу беряпти.

Шу сабаб энди баҳслар кучайиши табиий: Роналдунинг мухлислари далилларни санайди, рақиблари эса Капелло фикрини ёқлайди. Аммо Капеллонинг айтишича, бу ҳақорат эмас — шунчаки футболни ўнлаб йиллар ичидан кўриб келган мутахассиснинг хулосаси.

Арман Тигранянц







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России