Кампани Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди
Мадриднинг “Реал” вингери Винисиус Жуниор “Бенфика” футболчиси Жанлука Престианнини майдонда ирқчилик қилганликда айблади. Ушбу вазият юзасидан “Бавария” бош мураббийи Венсан Кампани ҳам фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кампани матбуот анжуманида Винисиуснинг реакцияси сунъий эмаслигини таъкидлади: унингча, футболчи ҳакам олдига шунчаки бориб, вазиятни бўрттиришдан манфаат топмайди. Мураббий, шунингдек, одатда дипломатик оҳангда гапирадиган Килиан Мбаппе ҳам кўрган ва эшитганларига нисбатан жуда очиқ фикр билдирганини қайд этди.
Мутахассиснинг айтишича, “Бенфика” футболчиси ўз гапларини футболкаси билан беркитишга уринган, трибунада эса айрим мухлислар маймунксимон ишоралар кўрсатгани ҳам кўринган. Бу ҳолатлар видеёзувда ҳам қайд этилгани айтилди.
“Бавария” навбатдаги учрашувини 21 февраль куни “Айнтрахт”га қарши ўтказади.
