Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ғазо учун дунё давлатлари қандай ёрдам ваъда қилди?

0

19 февраль куни Вашингтон шаҳрида АҚШ президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг бир қатор давлатлари ва халқаро ҳамкорлар Ғазода барқарорликни тиклаш, аҳоли ҳаётини яхшилаш ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган аниқ ташаббус ва ёрдам пакетларини тақдим этди.

Йиғилиш давомида иштирокчи мамлакатлар қуйидаги ёрдам турларини таклиф қилди:

???????? Ўзбекистон

Ғазода турар жой мажмуалари, болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари ҳамда тиббиёт муассасаларини барпо этишда иштирок этишга тайёр эканини билдирди. Шу орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётини тиклашга ҳисса қўшиш режалаштирилмоқда.

???????? АҚШ

Чегара ҳудудларида хавфсизлик ва тинчликни таъминлаш мақсадида 10 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам ажратишга ваъда берди.

???????? Бирлашган Араб Амирликлари

Тинчлик кенгаши доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар учун 1,2 миллиард доллар миқдорида маблағ йўналтиришини маълум қилди.

???????? Қатар

Кенгаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард доллар ажратишга тайёрлигини билдирди.

???????? Саудия Арабистони

Яқин йиллар давомида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган дастурлар учун 1 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратишини маълум қилди.

???????? Индонезия

Ғазода халқаро хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган кучлар таркибига 8 минг нафар ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматчини юборишга тайёр эканини билдирди.

???????? Қозоғистон

Тинчлик кенгашига кечиктирмасдан салмоқли молиявий ҳисса қўшиш, шунингдек, озиқ-овқат ёрдами доирасида буғдой етказиб беришга тайёрлигини маълум қилди.

???????? Баҳрайн

Ғазо учун самарали давлат рақамли хизматлари платформасини ишлаб чиқиш мақсадида зарур инфратузилма, техник имкониятлар ва малакали мутахассисларни тақдим этишга тайёр.

???????? Миср

Минтақа ичида хавфсизликни таъминлаш мақсадида фаластинлик полиция ходимларини тайёрлаш бўйича амалий ишларини давом эттиришини билдирди.

???????? Руминия

Фавқулодда хизматлар, таълим муассасалари, шунингдек полиция ва адлия тизими каби муҳим институтларни қайта тиклашда ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.

???????? Туркия

Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қайта тиклаш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини тайёрлаш ҳамда халқаро барқарорлаштириш кучлари таркибига ҳарбий хизматчилар ажратишга тайёрлигини билдирди.

???????? Марокаш

Полиция ходимларини юбориш, Ғазодан бўлган полициячиларни қайта тайёрлаш, шунингдек, ҳарбий дала шифохонасини жойлаштириш орқали амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

Маълумотларга кўра, мазкур ташаббуслар Ғазода ижтимоий инфратузилмани тиклаш, хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган кенг кўламли халқаро саъй-ҳаракатларнинг бир қисми ҳисобланади.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России