Каррагер «Будё-Глимт»ни кўпроқ ҳурмат қилишга чақирди
«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Миланнинг «Интер»ига қарши ўйиндан кейин Норвегия клуби «Будё-Глимт» ҳақида илиқ фикр билдирди. Чемпионлар лигаси плей-оффидаги илк баҳсда норвегияликлар А Серия вакилини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каррагернинг айтишича, «Будё-Глимт» номли жамоа «Интер»ни енггани аввалига жуда кутилмаган ҳолатдек кўринади. Бироқ ўйинни диққат билан кўрган одам «Глимт»нинг голлар уриш услуби ва футболчилар кўрсатаётган сифат юқори эканини пайқайди. У TV2га берган изоҳида бу жамоани Чемпионлар лигаси даражасидаги рақиб сифатида жиддийроқ қабул қилиш кераклигини таъкидлади.
«Интер» ва «Будё-Глимт» ўртасидаги жавоб учрашуви 24 февраль куни бўлиб ўтади.
