Кейн, Мусиала ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади
Шанба куни «Бавария» Германия чемпионати доирасида ўз майдонида «Айнтрахт»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Винсан Компани учрашувни асосий таркибдаги футболчилар билан бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Урбик, Станишич, Упамекано, Мин-Чже, Дэвис, Киммих, Павлович, Мусиала, Олисе, Диас, Кейн.
Бундеслига баҳси 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Учрашув жараёнини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.
Бундеслигада 22 турдан кейин «Бавария» турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си мюнхенликлардан 6 очко ортда қолмоқда.
