«Комо» Турин сафарида «Ювентус»ни 0:2 ҳисобида енгди
Сўнгги тўрт учрашувининг учтасида мағлуб бўлган «Ювентус» шанба куни «Альянс Стадиум»да «Комо»ни қабул қилди ва яна очко йўқотди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув бошида Кенан Йилдиз жарима майдони ташқарисидан ўнг бурчакка кучли зарба берди, бироқ дарвозабон сакраб тўпни четга чиқариб юборди. 12-дақиқада эса «Комо» ҳисобни очди: Мергим Войвода жарима майдонининг ўнг четига келиб Андреа Камбьасонини алдаб ўтди ва яқин бурчакка йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, устун тагидан дарвозага кириб кетди — 0:1.
«Ювентус» тезда жавоб қайтаришга уриниб кўрди: марказдан чап қанотга узатилган тўпга Лоис Опенда етиб бориб, дарвозабон устидан ошириб юборишга ҳаракат қилди, аммо дарвозабон вазиятни тўғри баҳолаб, тўпни қўлга олди. Кейин Тён Копмейнерс босим остида ўз жарима майдонига ноаниқ пас бериб қўйди, дарвозабон тўпни бош билан майдондн чиқаришга мажбур бўлди. Тўпни қайта эгаллаган Лукаш да Кунья бир тегинишда чап бурчакка йўллади, бироқ тўп тўсинга тегиб майдондн чиқиб кетди.
Иккинчи бўлимнинг бир соати ортда қолганида меҳмонлар рақиб бурчак зарбасидан кейин қарши ҳужумга ўтиб, фарқни оширди. Да Кунья ўнг томондан жарима майдонига ёриб кириб, дарвозабонни ўзига тортди ва чапга пас узатди, Максанс Какере эса йиқилган ҳолда бўш дарвозани ишғол қилди — 0:2.
«Ювентус»нинг имкониятлари ҳам бўлди: Йилдизнинг узатмасидан кейин Копмейнерс бош билан ўнг бурчакка йўллади, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Стандарт вазиятда ҳам Копмейнерс тўпни ўнг бурчакка хавфли айлантирди, бу сафар «Комо»ни устун қутқарди.
Мағлубиятдан сўнг «Ювентус» турнир жадвалида 5-ўринда қолди, «Комо» эса атиги бир очко ортда.
