Симоне Индзаги атрофида истеъфога оид гаплар кучайди
Саудия Арабистони чемпионатида “Ал-Ҳилол” ҳали мағлубият кўрмаган, аммо сўнгги дуранглар серияси жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Repubblica хабарига кўра, шу фон да мамлакатда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган. Таъкидланишича, “Ал-Ҳилол” мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта компенсация тўланиши кўзда тутилган.
Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг кўп даромад оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейинги иккинчи ўринда қайд этилади. Унинг йиллик ойлиги 26 миллион еврони ташкил қилади.
