Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Февраль
2026

"Динамо" учун оғир синов: "Навбаҳор" яна йўлда тўсиқ бўлмоқда...

0

Бугун Суперлиганинг энг қизиқ, энг шиддатли ва мухлислар интиқиб кутаётган марказий баҳсларидан бири бўлиб ўтади. Вадим Абрамов бошчилигидаги “Динамо” ўз майдонида принципиал рақиблардан бири — “Навбаҳор”ни қабул қилади. Кейинги йилларда бу икки жамоа ўртасидаги учрашувлар оддий ўйин эмас, балки характер, ирода ва нуфуз учун курашга айланиб бормоқда.

Айниқса, самарқандлик мухлислар учун бу тўқнашувнинг аҳамияти янада катта. Чунки “Динамо” Суперлига доирасида 11 йилдан бери “лочинлар”ни мағлуб эта олмаяпти. Бу эса бугунги беллашувга алоҳида босим, янада юқори қизиқиш ва катта интрига қўшмоқда. “Арслонлар” охирги марта 2015 йилда рақибидан уч очкони тортиб олган ва ўша ғалаба ҳалигача самарқандлик ишқибозлар хотирасида сақланиб қолган.

Айнан ўша баҳсда “Динамо” ўз майдонида “Навбаҳор”ни 2:1 ҳисобида таслим этганди. Аммо шундан кейинги учрашувлар статистикаси “Навбаҳор” учун анча муваффақиятли кечди. 2017 йилдаги икки тўқнашувнинг ҳар иккаласида ҳам наманганликлар минимал ҳисобда устун келди. 2019 йилги баҳсларда эса бир учрашув дуранг билан якунланган бўлса, иккинчисида яна “Навбаҳор” қўли баланд келди.

2022 йилда ҳам вазият ўзгармади. “Динамо” ўз майдонида 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди, сафарда эса 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. 2024 йилги қарама-қаршилик ҳам самарқандликлар учун омадли кечмади: “Навбаҳор” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди, кейинги баҳсда эса яна минимал устунликни сақлаб қолди. 2025 йилдаги икки учрашувдан бири 0:0, иккинчиси 2:2 ҳисобида тугагани эса “Динамо”нинг курашаётганини кўрсатган, аммо барибир ғалаба ҳали-ҳануз қўлга киритилмаганини англатади.

Шу жиҳатдан қараганда, бугунги баҳс “Динамо” учун оддий тур ўйини эмас. Бу — ноқулай анъанани синдириш, узоқ йиллик омадсиз серияга нуқта қўйиш ва мухлислар ишончини янада мустаҳкамлаш имконияти. “Навбаҳор” учун эса бу ўйин ўз устунлигини сақлаб қолиш, рақибга қарши қулай статистикани давом эттириш ва яна бир бор кучини намоён қилиш имкони бўлади.

Икки жамоа ўртасидаги сўнгги йиллар манзараси шуни кўрсатяптики, бу қарама-қаршиликда осон ўйин бўлмайди. Майдонда ҳар бир тўп, ҳар бир вазият ва ҳар бир хато ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Бундай ўйинларда фақат тактика эмас, балки руҳий тайёргарлик, босимга чидам ва сўнгги дақиқагача курашиш қобилияти ҳам катта роль ўйнайди.

Маълумот учун, ушбу принципиал беллашув бугун соат 19:15 да старт олади. Мухлисларни эса яна бир кескин, муросасиз ва эҳтиросларга бой футбол кечаси кутиб турибди.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России