Сафонов ишонтирди, ПСЖ ғалаба қилди, тўрттаси эса барбод бўлди
ПСЖ Ligue 1 доирасида "Гавр" майдонида минимал ҳисобда зафар қучди ва "Ланс"дан устунлигини тўрт очкогача оширди. Ҳисоб бор, ғалаба бор, аммо ўйин таассуроти унчалик ишонтирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги энг ижобий янгиликлардан бири – Матвей Сафоновнинг ишончли ҳаракати. Россиялик дарвозабон "нол"га ўйнади, икки сейв амалга оширди, жарима майдонидан чиқишларда дадил кўринди ва ҳимоядаги хатоларни бир неча бор ёпди.
Бироқ парадокс шундаки, ғалабага қарамай, Луис Энрике жамоасида бу сафар жуда омадсиз кўринган футболчилар ҳам кўпайиб кетди. Қуйида "Гавр" – "ПСЖ" баҳсида энг суст ўйнаган тўрт футболчи ҳақида (10 баллик тизим бўйича) фикрлар.
Хвича Кваратсхелия – 3,0. Грузиялик ҳужумчи учун ўйин жуда омадсиз ўтди. Ҳимоячилар босими кучли бўлгани учун эмас, айнан ўзи вазиятларни кескин равишда йўққа чиқаргани учун. Беш метрлар атрофидан тўсиқсиз зарба берди – штанга, кейинги ўхшаш имкониятда эса дарвозани мўлжаллай олмади. Натижада голсиз қолди ва биринчи бўлиб алмаштирилганлардан бири бўлди.
Вильян Пачо – 3,0. Эквадорлик ҳимоячи хатолар занжирини тўхтата олмаяпти: аввал "Монако"га қарши ўйинда Сафоновни ноқулай вазиятга солганди, бу сафар эса "Гавр"нинг ягона жиддий ҳужумида Сумарени кўздан қочирди. Ҳаво дуэлида ҳам уч курашнинг иккитасида ютқазди, бир эпизодда қўпол ўйнаб фол ҳам қилди, позицион ҳужумларда эса тўпни олдинга олиб чиқишда деярли фойда бермади.
Дро Фернандеш – 3,0. Луис Энрике ёш ярим ҳимоячига ҳануз катта ишонч билдирмоқда, аммо навбатдаги имконият ҳам ўзини оқламади. У деярли фақат Ҳакимийнинг офсайддан кейинги эпизодида аниқ зарба бера олди, холос. Тўғри позицияларда эса кўпроқ курашларда ютқазди (олти марта), дриблингда ҳам уч бор тўп йўқотди, зарбалар ва ўткирлаштирувчи қарорлар эса деярли бўлмади.
Дезире Дуэ – 3,0. Иқтидор, тезлик ва енгиллик бор, аммо у кўпинча ўйинни ортиқча безашга уринади. У ишлаб олган пенальтини ўзи "пижон"она тарзда совурди, кўп вазиятда эса тўпни ўзида ушлаб қолиб, жамоавий ечим ўрнига якка ҳаракатни танлади. Тахминан ярим соат ичида эътиборни тортди, бироқ уч зарбаси ҳам голга айланмади.
