Жезуш Роналдуга дам берди: у «Аркадаг»га қарши ўйнамайди
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу ўйинда яна таркибда бўлмайди.
Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиғиз тақвим туфайли Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир неча футболчини асрашга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатeҳ»га қарши муҳим учрашув борлигини алоҳида қайд этди.
Шунингдек, у Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини эслатди: тажрибали ҳужумчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда аввал ҳам иштирок этмаган.
Саудия Про-лигаси доирасидаги «Ал-Фатeҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
