Арбелоа «Барселона» ўйинларини ҳам кузатиб боришини айтди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа «Барселона» учрашувларини томоша қиладими, деган саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, имкони топиши билан Испания чемпионатидаги барча ўйинларни, жумладан «Барселона»нинг баҳсларини ҳам кузатади.
Арбелоа жорий йил январида «Реал»ни қабул қилиб олган ва бош мураббийлик курсисида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган.
Ла Лигада 25 турдан кейин «Реал» 60 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. «Барселона» тўрт очко олдинда, бироқ «қаймоқранглилар»да битта ўйин захирада.
2 март куни «Реал» ўз майдонида «Хетафо»ни қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланиши белгиланган.
