Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Суперлиганинг 2-тури кутилмаган интрига ва кураш ваъда қилмоқда

0

Ўзбекистон Суперлигасида янги мавсум тобора қизиб бормоқда. Энди эса мухлислар эътибори тўлиқ 2-тур баҳсларига қаратилган. 4-6 март кунлари жами 8 та қизиқарли учрашув бўлиб ўтади ва уларнинг ҳар бири ўзича алоҳида интригага эга. Илк тур натижалари баъзи жамоаларга ишонч бағишлаган бўлса, айримлар учун эса иккинчи тур аллақачон жиддий синовга айланиб улгурди.

4 март кунги дастлабки баҳсда “Қўқон-1912” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Бу жуфтликда табиийки, “Пахтакор” кўпроқ фаворит сифатида кўрилмоқда. Чунки “шерлар” мавсумни ишончли бошлаб, ўз уйида “Қизилқум”ни мағлуб этди. “Қўқон-1912” эса сафарда “Бухоро”га ютқазиб қўйди. Андрей Шипилов учун дебют учрашуви омадли кечмагани рост, аммо энди унинг жамоаси ўз мухлислари қаршисида майдонга тушади. Қўқонда янги мавсумнинг очилиш ўйини бўлиши, стадион тўлиб-тошиши ва ишқибозлар қўллови мезбонларга қўшимча руҳ бериши мумкин. Бироқ “Пахтакор”дан очко олиш учун қўқонликлар фақат иштиёқ билан эмас, тартибли ва деярли хатосиз ўйин билан ҳам ажралиб туриши керак.

Шу куни Навоийда ҳам муҳит қизийди. “Қизилқум” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилади. Илк турда “Қизилқум” Тошкентда “Пахтакор”га ютқазган бўлса, “Андижон” ўз уйида жуда ишончли ўйин кўрсатиб, “Сўғдиёна” дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Самвел Бабаян бошчилигидаги “бургутлар”нинг ҳозирги кайфияти ва ҳужумдаги фаоллиги уларнинг имкониятини бироз юқорироқ қилиб кўрсатмоқда. Аммо Навоийдаги очилиш учрашуви ҳар доим бошқача руҳда ўтади. “Қизилқум” ҳам мухлислар олдида бошқача қиёфада кўринишга ҳаракат қилиши аниқ.

5 март кунги баҳслар ҳам ўта қизиқ тус олади. Наманганда “Навбаҳор” ва “Бухоро” тўқнашуви мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Иккала жамоа ҳам биринчи турни ғалаба билан якунлаган. Тимур Кападзе бошчилигидаги “Навбаҳор” меҳмонда “Динамо”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, яхши таассурот қолдирди. “Бухоро” ҳам ўз навбатида “Қўқон-1912”ни енгиб, мавсумни ижобий бошлади. Энди эса наманганликлар ўз уйидаги биринчи учрашувда ташаббусни қўлга олишга интилади. “Бухоро” эса эҳтимол, эҳтиёткор ўйин танлаб, ҳимояни мустаҳкамлаб, қарши ҳужумларда имконият излайди. Бу баҳсда ҳар бир майда эпизод ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкин.

Муборакдаги “Машъал” — “Локомотив” баҳси ҳам ўзига хос синов бўлади. “Машъал” янги бош мураббий қўл остида биринчи турда амалдаги чемпион “Нефтчи”дан жавобсиз учта гол ўтказиб юборди. “Локомотив” эса аксинча, “Сурхон” дарвозасига учта тўп киритиб, мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Бу учрашувда ўйин суръати қандай бўлиши ҳозирдан аниқ айтилмайди. Чунки бундай паллада кўпинча чиройли футболдан кўра, натижа биринчи ўринга чиқади. Игорь Суров бошчилигидаги “Машъал” учун эса бу баҳс алоҳида аҳамиятга эга — жамоа нафақат очко олиши, балки ўзини тиклаб олаётганини ҳам кўрсатиши лозим.

Яна бир қизиқ тўқнашув Термизда бўлади. “Сурхон” ўз майдонида амалдаги чемпион “Нефтчи”ни синовдан ўтказади. Қоғозда қаралса, албатта, “Нефтчи” имконияти баланд жамоадек кўринади. Таркиб, тажриба ва чемпион сифатидаги мақом ҳам бу фикрни кучайтиради. Аммо футбол бир хил ҳисоб-китобга бўйсунавермайди. “Сурхон” илк турда мағлуб бўлганидан кейин, ўз мухлислари олдида бошқача кайфиятда майдонга тушиши турган гап. Ёш, ғайратли ва курашувчан таркиб билан улар чемпионга осон ҳаёт тақдим этмаслиги мумкин. “Нефтчи” учун бу сафар ўйини шунчаки навбатдаги баҳс эмас, балки характер синови ҳам бўлади.

6 март куни эса турнинг энг шиддатли ўйинларидан бири Тошкентда кечиши мумкин. “Бунёдкор” ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилади. Бу тўқнашув марказий ўйин мақомига жуда яқин. “Бунёдкор” биринчи турда дербида ОКМКни мағлуб этди ва яхши кайфиятда. “Динамо” эса ўз уйида “Навбаҳор”га ютқазиб, нохуш старт қилди. Шу боис Вадим Абрамов жамоаси учун бу учрашув оддий баҳс эмас — улар ўтган турдаги мағлубият тасодиф бўлганини амалда кўрсатиши шарт. Илёс Зейтуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор” эса ўзидаги ишончни мустаҳкамлаш учун яна бир йирик рақибни таслим этмоқчи. Барча омиллар бу ўйиннинг кескин, муросасиз ва ҳаяжонли ўтишини кўрсатмоқда.

Жиззахда эса “Сўғдиёна”ни яна бир оғир синов кутиб турибди. Илк турда “Андижон”дан жавобсиз тўртта гол ўтказиб юборган жамоа бу сафар “Насаф”га қарши майдонга тушади. Табиийки, жиззахлик мухлислар ўз жамоасидан бошқача реакция кутмоқда. Иван Бошкович шогирдлари ўтган учрашувдан тўғри хулоса чиқарганини кўрсатиши, айниқса ҳимоядаги камчиликларни бартараф этган бўлиши керак. “Насаф” эса биринчи турда “Хоразм”ни сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб этиб, уч очкони қўлга киритди. Бу ҳам шундан далолат берадики, қаршиликлар охиригача курашадиган жамоа. Шу боис бу баҳсда ҳам тақдирни биргина гол ҳал қилиб юбориши эҳтимолдан холи эмас.

Тур “Хоразм” — ОКМК учрашуви билан якунланади. Ҳар икки жамоа мавсумни 1:0 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Демак, иккинчи тур улар учун ўзига хос тикланиш имкониятидир. Бу жуфтликда имкониятлар деярли тенгдек. Қайси томон вазиятлардан унумлироқ фойдаланса, ўша жамоа мақсадига яқинлашади. Бундай ўйинларда тайёргарлик, интизом ва совуққонлик биринчи ўринга чиқади. Шу жиҳатдан қараганда, турнинг сўнгги баҳси ҳам кутилмаган бурилишларга бой ўтиши мумкин.

Қисқаси, Суперлиганинг 2-тури жуда кўп саволларга жавоб бериши кутилмоқда. Кимдир илк ғалабасини излайди, кимдир муваффақиятли стартни давом эттиришни хоҳлайди, яна кимдир аввалги хатоларини тузатишга уринaди. Бир нарса аниқ: 4-6 март кунлари мухлисларни зериктирмайдиган, курашларга бой ва ҳис-ҳаяжонли беллашувлар кутиб турибди.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России