27 ёшли турк актёри Иброҳим Йилдиз ҳаётдан кўз юмди
27 ёшли турк актёри Иброҳим Йилдиз вафот этди. У “Муҳташам юз йил” ва “Мени эшит” каби машҳур сериаллар орқали томошабинларга яхши танилган эди.
Ўтган йил август ойида Иброҳим Йилдиз устига дарахт қулаб тушиши натижасида оғир жароҳат олган ва комага тушган эди. У 6 ой давомида комада ётган, лекин 27 феврал куни ҳаётдан кўз юмди.
Актёрнинг вафоти турк ва халқаро мухлисларини чуқур мотамга солди. Унинг ижоди ва экран юзидаги самимийлиги томошабинлар хотирасида узоқ қолади.
