Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Пентагон баёноти Эрон уруши мақсадлари бўйича баҳсни кучайтирди

0

АҚШ мудофаа идораси — Пентагон бир неча ойлик танаффусдан сўнг матбуот учун брифинг ўтказиб, Эрон атрофидаги урушга доир муҳим баёнотлар билан чиқди. Брифингда АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет Вашингтон зарбалари “режимни алмаштириш” учун эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, операциянинг асосий мақсади Эроннинг ракета, денгиз ва бошқа хавфсизлик инфратузилмасини аниқ нишонлар орқали издан чиқаришдан иборат бўлган. Шу билан бирга, у Эронда раҳбарият алмашганини тан олиб, буни “дунё учун яхши натижа” сифатида баҳолаган.

Ҳегсетнинг чиқиши оддий ҳарбий ҳисобот эмас, балки сиёсий жиҳатдан ҳам қаттиқ баёнот бўлди. У Эрон халқига мавжуд вазиятдан “фойдаланиш” ва ҳукмрон тузумни ўз қўли билан ағдаришга чақирди. Бироқ у айни пайтда АҚШнинг бу кампанияси Ироқ ёки Афғонистондаги каби “давлат қуриш” ёки “демократия олиб кириш” миссияси эмаслигини ҳам алоҳида урғулаган. Яъни Вашингтон расман режимни ўзгартиришни мақсад деб атамаётган бўлса-да, сиёсий натижа сифатида Теҳрондаги ҳокимиятнинг заифлашиши ёки ўзгаришини инкор қилмаяпти.

Пентагон раҳбари урушни АҚШ бошламаганини ҳам таъкидлади. Унинг талқинига кўра, Эрондаги амалдаги тузум 47 йил давомида Америкага қарши бир томонлама ва шафқатсиз кураш олиб борган. Ҳегсет бу даъвосини Байрутдаги портлашлар, Америка кемаларига қилинган ҳужумлар, элчихоналар атрофидаги қотилликлар, шунингдек Ироқ ва Афғонистонда америкаликларга қарши амалга оширилган терактлар билан изоҳлаган. Унинг фикрича, Вашингтон бу урушни бошламаган, аммо Доналд Трамп президентлиги даврида уни якунлаш ниятида.

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг баёнотлари ҳам ушбу риторикани тўлдирди. Reuters маълумотига кўра, у Эронга қарши урушни Исроил учун “мавжудликка таҳдид”ни бартараф этишга қаратилган кураш сифатида кўрсатган. Шу билан бирга, у бу жараён Эрондаги режим ўзгаришига олиб келиши мумкинлигини айтган, аммо буни тўғридан-тўғри ташқи куч билан эмас, ички сиёсий силжиш натижаси сифатида тасвирлаган. Нетаняҳу, шунингдек, Эрон фақат Исроил ва АҚШга эмас, балки бутун минтақа халқларига таҳдид солаётганини таъкидлаб, Вашингтон билан биргаликда ҳаракат қилаётганини билдирган.

Қисқаси, ҳозирги расмий баёнотлардан кўринадики, АҚШ ва Исроил омма олдида урушни “режим алмаштириш операцияси” деб аташдан қочмоқда. Аммо ҳар икки томоннинг сўзлари орасида бир муҳим ишора бор: улар Эрондаги амалдаги ҳокимият заифлашиши ёки ўзгаришини салбий эмас, аксинча, мақбул сиёсий оқибат сифатида кўрмоқда. Шу боис бу можаро энди фақат ҳарбий эмас, балки катта геосиёсий мақсадлар билан боғлиқ уруш сифатида ҳам баҳсланмоқда.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России