АҚШ эсминецига зарба берилдими?
Tasnim News Agency хабар беришича, Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) АҚШ ҳарбий-денгиз флотига тегишли эсминецига Qadr - 380 ва Talayeh туридаги ракеталар билан зарба берган.
Маълум қилинишича, АҚШ эсминеци ўша пайтда Эрон соҳилларидан тахминан 650 километр узоқликда, денгизда ёқилғи қуйдириб турган бўлган.
Эрон томони эсминецига ракета зарбаси берилгани ва кемада ёнғин чиққанини даъво қилмоқда.
Бу даъво, расмий манбаларга кўра, кейинчалик НАСА томонидан тақдим этилган ёнғинларни кузатишга оид иссиқлик харитаси маълумотлари билан ҳам мос келган.
Хабарда яна бир муҳим жиҳатга эътибор қаратилган: АҚШ эсминеци Ҳиндистон ҳудудий сувларига жуда яқин бўлган.
Шу ҳолат Эрон манбалари томонидан шундай талқин қилинмоқда: гўёки Ҳиндистон ўз портларидан АҚШнинг Эронга қарши эҳтимолий ҳарбий ҳаракатларида фойдаланишга рухсат беряпти.
Айни пайтда мазкур маълумотлар расмий халқаро манбалар томонидан тўлиқ тасдиқлангани ҳақида очиқ ахборот йўқ. Ҳодиса атрофидаги вазият ҳозирча кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
