10 мартдан доллар курси яна кўтарилади
0
Марказий банк 2025 йил 10 мартдан амал қиладиган валюталарнинг янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ доллари 15,72 сўмга қимматлаб, 12 191,25 сўм этиб белгиланди.
Евро курси эса 40,25 сўмга пасайиб, 14 111,37 сўмга тушди. Фунт-стерлинг 16 243,62 сўмни ташкил этди ва у 16,08 сўмга камайди.
Россия рубли ҳам пастлаб, 154,20 сўм этиб белгиланди. Ушбу валюта қиймати 0,88 сўмга тушгани қайд этилди.
