Лос-Анжелесда Рианна хонадони ўққа тутилди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида машҳур хонанда Рианна яшайдиган ҳашаматли қаср ўққа тутилди. Ҳодиса юз берган вақтда хонанда уй ичида бўлгани маълум қилинди. Полиция департаменти берган маълумотларга кўра, номаълум аёл шахс AR 15 русумли милтиқдан фойдаланиб, хонанданинг уйига қарата бир неча бор ўқ узган. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.
Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари гумонланувчи аёлни қўлга олди. Дастлабки текширувларга кўра, ўқлар қаср ҳудудининг турли қисмларига келиб теккан, бироқ бахтли тасодиф туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирча ҳужумнинг аниқ сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Иш билан Лос-Анжелес полициясининг қотиллик ва талончилик бўйича махсус бўлинмаси шуғулланмоқда.
Рианна ушбу уйда ўзининг турмуш ўртоғи, таниқли хип-хоп ижрочиси А$AP Роcкй билан бирга истиқомат қилади. Ҳужум вақтида хонанданинг оила аъзолари уйда бўлган ёки бўлмагани ҳақида аниқ маълумот берилмади. Рианна нафақат мусиқий оламдаги "Умбрелла" ва "Диамондс" каби хитлари, балки "Фентй Беаутй" бренди орқали мода ва гўзаллик саноатида ҳам катта муваффақиятларга эришган юлдуз ҳисобланади. Полиция тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда.
[media=https://www.googletagmanager.com/ns.html?id=GTM-MX5M2R]