Феруза Юсупова 8 март байрамига турмуш ўртоғидан ўзига хос совға сўради
Актриса Феруза Юсупова 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турмуш ўртоғидан ўзига хос совға сўради. У ижтимоий тармоқларда жойлаган видеоси орқали бу ҳақда мухлисларига сўзлаб берди.
Актрисанинг айтишича, у байрам совғасини олдиндан қабул қилиб бўлган. Видеода Феруза Юсупова дўконда ўзига спорт кийимларини танлаётгани акс этган.
Маълум бўлишича, актрисанинг турмуш ўртоғи унинг танловини қўллаб-қувватлаб, ўзига ёққан барча спорт кийимларини совға сифатида харид қилиб берган. Шу билан бирга, ушбу харидлар 8 март байрамига бағишланган совға эканини ҳам таъкидлаган.
Феруза Юсупованинг мазкур видеоси мухлислар орасида илиқ қабул қилинди. Кўпчилик актрисанинг табиийлиги ва оддий совға танловини ижобий баҳолаб, унга байрам муносабати билан эзгу тилаклар билдирмоқда.
