Сунъий интеллект уруш майдонида илк бор синовдан ўтмоқда
Жаҳон сиёсий майдонидаги кескинликлар нафақат ҳудудий низоларни, балки ҳарбий технологиялар ривожини ҳам янги босқичга олиб чиқмоқда. Сўнгги воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, замонавий урушларда AI алгоритмлари ҳал қилувчи омиллардан бирига айланиб бормоқда. Хусусан, АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳарбий мақсадларда нейрон тармоқлардан фойдаланиш борасидаги қарорлари жамоатчилик ўртасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда mobile-review.com хабар беради.
Яқинда Пентагон ўз ҳамкорлигини Антҳропиc компаниясидан ОпенАИ платформасига ўтказди. Бу жараён ортидан ЧатГПТ иловасини ўчириб ташлаш ҳолатлари кескин ошди. Фойдаланувчилар сунъий интеллектнинг ҳарбий мақсадларда, хусусан, автоном қуроллар ва кузатув тизимларида қўлланилишига қарши норозилик билдирмоқда. Статистик маълумотларга кўра, ЧатГПТ иловасини ўчириш кўрсаткичи бир сутка ичида 295 фоизга ўсган бўлса, унинг рақобатчиси бўлган Cлауде иловасига қизиқиш сезиларли даражада ортди.
Мутахассисларнинг фикрича, технологик гигантлар ва давлат тузилмалари ўртасидаги бу каби ҳамкорликлар ахлоқий ва хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий саволларни ўртага ташлайди. Антҳропиc компанияси ўз қарорини технологиянинг ҳали бундай масъулиятли вазифалар учун тайёр эмаслиги ва фуқаролар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги билан изоҳлади. Дунё бўйлаб кузатилаётган бу ўзгаришлар келажакдаги ҳарбий можароларда инсон омили ўрнини алгоритмлар эгаллаб бораётганини яққол намойиш этмоқда.
