iPhone 17 Pro DxOMark тестида Samsung Galaxy S26 Ultra-ни ортда қолдирди
Машҳур ДхОМарк лабораторияси янги флагман смартфонлар имкониятларини синовдан ўтказди. Натижаларга кўра, Самсунг Галахй S26 Ултра ўзидан олдинги авлодга нисбатан сезиларли ўсишга эришган бўлса-да, Аппле компаниясининг иПҳоне 17 Про моделини ортда қолдира олмади. Бу ҳақда ixbt.com хабар беради.
Галахй S26 Ултра техник жиҳатдан Галахй S25 Ултра га ўхшаш бўлса-да, асосий камера сенсори 200 мегапикселга етказилди ва ёруғликни 47 фоизга кўпроқ қабул қилувчи ф/1.4 диафрагма билан жиҳозланди. Шунингдек, 5 каррали перископик объективда АЛоП технологияси қўлланилиши натижасида фон хиралашуви янада табиийроқ кўриниш олди. Бироқ, бу ўзгаришлар суратга олиш масофасининг бироз узайишига сабаб бўлди.
ДхОМарк мутахассислари Самсунг смартфони кам ёруғлик шароитида шовқинларни камайтириб, деталларни яхшироқ сақлашини эътироф этишди. Шунга қарамай, иПҳоне 17 Про ҳали ҳам суратлар сифати ва автофокус аниқлиги бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Синовлар давомида Самсунг қурилмасида юзни аниқлашда баъзи камчиликлар ва портрет режимида кичик артефактлар кузатилган. Якуний хулосага кўра, Аппле флагмани тасвирни қайта ишлаш ва умумий баланс бўйича рақобатчисидан бир қадам олдинда турибди.
