Тошкентда бекат-дўконлар бузиляпти: 360 тадбиркор куйиб қоладими?
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан пойтахтдаги дўкон-бекатлар бузила бошланди.
Шаҳар ҳокимлиги бу қарорни бекат инфратузилмасини тартибга солиш билан изоҳламоқда.
Аммо айнан шу дўкон-бекатлар пойтахтнинг аввалги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев даврида ҳукуматнинг қарори асосида қурилишга рухсат берилган ва тадбиркорлар бунга юз миллирадлаб сўм харажат қилган.
Бу тадбирдан 360 нафар тадбиркор яна куйиб қолиши, юзлаб иш ўринлари йўқотилиши айтилмоқда.
Бири келиб қур дейди, бири келиб буз...
