Добавить новость
103news.com
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мужтаба Хоминаий ярадор деган даъволар Эронда баҳс қўзғатди...

0

Эроннинг янги диний раҳнамоси Мужтаба Хоминаий ҳақидаги навбатдаги хабарлар Яқин Шарқдаги ахборот майдонини янада қизитиб юборди. The New York Times ўзининг Эрондаги учта манбасига таяниб, урушнинг биринчи куниёқ Мужтаба Хоминаий оёғидан яралангани ва шу сабабдан сайланганидан бери омма олдига чиқмаётгани ҳамда ҳеч қандай чиқиш ёки баёнот бермаётгани ҳақида ёзди.

NYT суҳбатдошларининг айтишича, ярадорлик ҳақида уларга “ҳукуматдаги анча юқори лавозимли шахс” маълум қилган. Шу билан бирга, янги раҳбар ҳушёр ҳолда экани, алоқа воситалари ишлатилмайдиган, хавфсизлиги қаттиқ қўриқланадиган махсус жойда яширингани қайд этилган. Бундай “кўринмаслик” эса бугунги кундаги ҳарбий хавфлар фонида унинг хавфсизлигини максимал таъминлаш истаги билан ҳам изоҳланмоқда.

Қизиғи, Исроил томонида ҳам шунга яқин хулоса айтилмоқда: Reuters’нинг хабар беришича, Исроил разведкаси Мужтаба Хоминаий 28 феврал куни бошланган зарбалар оқибатида енгил яра олган, деган баҳолашга келган.

Газета яна бир “билвосита ишора”га урғу берган: Эрон давлат ОАВларида ва айрим расмий табрик матнларида Хоминаийга нисбатан “ярадор уруш фахрийси” мазмунидаги атама ишлатилгани ҳам турли тахминларни кучайтирган. Бу каби атамалар одатда тасодифан қўлланмайди, деб баҳолаяпти кузатувчилар.

Бироқ Эрон томонида бу гапларга қарши рад жавоблар ҳам бор. Хусусан, президент Пизишкиённинг ўғли (баъзи манбаларда у давлат маслаҳатчиси сифатида тилга олинади) 10 март куни Telegram канали орқали Мужтаба Хоминаий ҳақидаги “ярадор” деган хабарларни эшитганини, алоқада бўлган одамлардан сўраганини ва “у соғ-саломат, муаммо йўқ” деган жавоб олганини айтган.

Яна бир жиҳат: бу мавзудаги гап-сўзлар биринчи марта ҳам эмас. 7 март куни Исроил ОАВларида ҳам шунга ўхшаш хабарлар чиққан, унда Мужтаба Хоминаий 28 февралдаги ҳужумлар ортидан яраланган бўлиши мумкинлиги айтилган эди. Кейин 8 март куни Эрон расмий нашрлари янги диний раҳнамо сайланганини эълон қилди ва бу кутилганидек марҳум раҳбарнинг иккинчи ўғли — 56 ёшли Мужтаба Хоминаий бўлиб чиқди.

Қисқаси, ҳозирги манзара шундай: бир томонда — халқаро ОАВлар ва айрим разведка баҳолашлари “яра олган бўлиши мумкин” деган версияни олға суряпти, иккинчи томонда — расмий доиралар “у соғ” дея рад этяпти. Бундай вазиятда эса энг катта савол битта: янги раҳбар омма олдига қачон чиқади ва шахсан ўзи нуқта қўяди? Чунки ҳозирги сукут ҳар қандай миш-мишни “ёқилғи” билан таъминлаб турибди.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России