Президент оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланишини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди
Шавкат Мирзиёев «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди. Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни доимо қўллаб-қувватлашни мустақил қоида сифатида белгилаш кераклигини айтди.