Новосибирскда хитойликларга ҳужум қилган олти ўзбекистонлик судланди
![Новосибирскда хитойликларга ҳужум қилган олти ўзбекистонлик судланди](https://gdb.rferl.org/679d5c2a-326f-48f8-ade3-70e40f9681a9_w800_h450.jpg)
Новосибирск шаҳар суди Хитой фуқароларига ҳужум қилган олти нафар Ўзбекистон фуқаросига ҳукм чиқарди.
Ўзбекистонликлар Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 162 моддаси, 4 қисми ва Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105 моддаси, 2 қисми билан айбдор деб топилди.
Жиноят иши бўйича беш нафар айбланувчи 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
"Қотилликда айбланган яна бир ўзбек муҳожири 16 йилни қаттиқ режимли колонияда ўтказади", деб хабар тарқатди Новосибирск вилояти Тергов бошқармаси матбуот хизмати.
Вилоят бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, жиноий гуруҳ 2019 йил ёзида иссиқхона мажмуаси ҳудудида ишлаб келган Хитой гражданларига камида икки марта ҳужум қилган. Қароқчиликда айбланган ўзбекистонликлар ўз хитойликларни талон-торож қилишда ва калтаклашда айбдор деб топилди.
Ҳужум пайтида хитойлик мигрантлардан бири ҳалок бўлди.
Талон-торож натижасида етказилган жами зарар 1, 7 миллион рубл (~23 минг АҚШ доллари)га баҳоланмоқда.
Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани айтилмоқда.