Москвада кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг юбилей кечаси ўтказилади
Мазкур кеча Россия Кинематографистлар уюшмаси, Россия кино актёрлари гильдияси, UzTvRus ва бошқа ташкилотлар кўмагида уюштирилмоқда.
Ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов кўплаб картиналар, шу жумладан, “Сен етим эмассан”, “Абу Райҳон Беруний”, “Тошкент – нон шаҳри”, “Маҳаллада дув-дув гап” каби машҳур фильмларни суратга олган.
