Эрон АҚШга қарашли икки кемани тутиб қолди
Пентагон вакили Питер Кукнинг Associated Press агентлигига билдиришича, алоқа узилган пайтда кемалар Қувайт ва Баҳрайн ўртасидаги сувларда бўлган.
“Биз Эрон билан алоқада бўлиб турибмиз, бизни экипажлар ва кемалар қўйиб юборилишига ишонтирдилар”, деди Питер Кук.
АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси муовини Бен Родес Оқ уйда журналистлар олдида қилган чиқишида Обама маъмурияти бу муаммони ҳал қилиш устида ишлаётгани ва бу борада оптимистик кайфиятда эканини билдирди.
