Саудия Арабистони Қироллиги баёнот берди
Саудия Арабистони Қироллиги Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг қиролликнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга тайёрлиги ҳақидаги кечаги хабарига жавобан баёнот берди.
Унда Саудия Арабистони АҚШга қиролликнинг позицияси ўзгармаслигини айтди: 1967-йилда Шарқий Қуддус билан чегаралар бўйлаб мустақил Фаластин давлати тан олинмагунча ва Ғазо секторидаги Исроил агрессияси тўхтамагунча, Исроил билан дипломатик алоқалар бўлмайди.