Алексей Навальний вафот этди
Сиёсатчи Алексей Навальний ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди.
Сиёсатчи Алексей Навальний Ямало-Ненец автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди. Бу ҳақда Россия Жазони ижро этиш хизматининг маҳаллий бошқармасига таяниб «Медуза» хабар қилди.
14 февраль куни сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Навальний қамоқхонада 27 марта жазо камерасига юборилганини маълум қилганди.
Алексей Навальний 47 ёшда эди.
Хабар тўлдирилмоқда