Ливия ғарбидан икки нафар ноқонуний муҳожирнинг жасади топилди
Ливия ғарбидаги Мисурата шаҳри қирғоқларидан икки нафар ноқонуний муҳожирнинг жасади топилди.
Ливия Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига кўра, жасадлар Ас-Саид Ал-Бахри порти яқинида топилган ва суд органлари билан келишилган ҳолда тегишли муассасаларга топширилган.
Мигрантларнинг миллати ҳақида маълумот берилмаган.
Ливия Ўртаер денгизи орқали Европага ноқонуний миграциянинг асосий йўлларидан бири ҳисобланади.
Африкаликлар ўз мамлакатларидаги қашшоқлик ва тўқнашувлар туфайли Европага етиб боришга умидсиз уринишмоқда.