Месси мухлисларига бир янгилик айтади! — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси шу йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятига доир қарорини эълон қилади. ПСЖ раҳбарияти аргентиналик юлдузга келаси ёз тугайдиган ҳамкорлик шартномасини яна бир мавсумга узайтиришни таклиф қилган. Лекин Месси унга жавоб беришга шошилаётгани йўқ. Месси Франция клубидаги дебют мавсумида атиги олтита гол уриб, ўз фаолияти давомида энг паст кўрсаткични қайд этди. Лео келаси мавсумда ҳаммаси бошқача бўлиши ҳақида баёнот ҳам берди. Лео келаси мавсумни катта эҳтимол билан ПСЖда ўтказади. Бироқ кўпчиликни машҳур тўпурар кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши қизиқтириб қўйган.