ЖЧ—2022. Бельгия терма жамоаси Канадани зўрға мағлуб этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида Бельгия ва Канада терма жамоалари 23 ноябрь, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашув канадаликларнинг қатор ҳужумлари билан бошланди. 10-дақиқада Шимолий Америка вакиллари олдинга ўтиб олиши мумкин эди, бироқ Альфонсо Дэвиснинг пенальтидан йўллаган зарбасини Тибо Куртуа қайтаришга эришди. Биринчи бўлимда канадаликларда яна бир нечта голли вазият бўлди, бироқ жамоа улардан фойдалана олмади. Танаффус арафасида Миши Батшуайи Бельгияни олдинга олиб чиққан гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва Бельгия биринчи турдан кейин гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди. Гуруҳнинг дастлабки баҳсида Хорватия ва Марокаш жамоалари 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Бельгия — Канада 1:0 Гол: 1:0 – 44 Батшуайи. Бельгия: Куртуа, Кастань, Вертонген, Алдервейрелд, Дендонкер, Карраско (Менье, 46), Витцель, де Брюйне, Тилеманс (Онана, 46), Эден Азар (Троссард, 62), Батшуайи (Опенда, 78). Канада: Борян, Ларейя (Адекугбе, 74), Витория, Миллер, Жонстон, Ҳатчинсон (Коне, 58), Эуштакиу (Осорио, 81), Ҳойлетт (Ларин, 58), Дэвид, Бюкенен (Миллар, 81), Дэвис. Огоҳлантиришлар: Карраско (9), Менье (53), Онана (56), Дэвис (81), Жонстон (83).