Добавить новость
103news.com
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Гвардиола “Брайтон”га қарши ўйиндан олдин Ҳусановни тилга олди

0

Англия Премьер-лигасининг 21-турида жадвалда иккинчи ўринда бораётган “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади. “Этиҳад”даги бу баҳс “шаҳарликлар” учун оддий уч очкодан ҳам каттароқ аҳамиятга эга: жамоа янги йилдаги илк ғалабасини нишонлашни, мухлисларнинг кайфиятини ҳам, чемпионлик пойгасидаги ишончни ҳам қайта “қўлга олиш”ни истаяпти.

Хосеп Гвардиола шогирдлари 2026 йилнинг дастлабки икки учрашувида — “Сандерленд” ва “Челси”га қарши ўйинларда дуранг қайд этди. Натижада жамоа тўрт очкодан қуруқ қолди ва пешқадам “Арсенал” билан орадаги масофа олти очкогача узайди. Чемпионатда ҳар бир тур “финал”га айланиб бораётган бир пайтда бундай йўқотишлар жуда қимматга тушиши мумкин.

Бироқ бу сафар “Сити”нинг олдидаги муаммо фақат рақиб эмас. Учрашув олдидан жамоада кадрлар танқислиги сезиляпти ва Гвардиолага вазиятдан чиқиш учун ҳар доимгидек тезкор қарорлар топишга тўғри келади.

"Брайтон"нинг “беқарорлиги” хавфли

“Брайтон” жорий мавсумда ўйинда бир хил барқарорликни ушлаб тура олмаётгандек: улар ҳозиргача 7 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият қайд этган. Аммо бу рақамлар ҳеч кимни алдамасин: Фабиан Хюрцелер жамоаси кучли олтиликдаги икки рақибни мағлуб этган. Энг қизиғи, биринчи даврада “Брайтон” айнан бугунги рақиб — “Манчестер Сити”ни ҳам, “Челси”ни ҳам таслим қилган.

Яъни, “Брайтон”нинг “сюрприз”и бор. Ва бу сюрприз одатда катта жамоаларга қарши чиқиб қолади.

Таркибдаги йўқотишлар: "Сити"га оғир, "Брайтон"га ҳам осон эмас

“Манчестер Сити”да таркиб масаласи ҳақиқатан ҳам оғриқли нуқтага айланган.

Аввало, Умар Мармуш ва Райан Айт-Нури ҳали ҳам Марокашда ўтаётган Африка Миллатлари кубогида. Улар иштирок этаётган Миср ва Жазоир терма жамоалари плей-оффга чиққан, шу сабабли ҳар икки футболчи “Этиҳад”даги баҳсда майдонга тушмайди.

Бундан ташқари, Савиньо, Жон Стоунз, Матео Ковачич ва Оскар Бобб жароҳатлари сабаб “Брайтон”га қарши ўйинда ёрдам бера олмайди — уларнинг қайтиш муддати ҳали аниқ эмас.

Охирги ўйинда шикастланган Рубен Диаш сон орқа мушакларидаги муаммо сабаб тахминан олти ҳафтагача сафдан чиқди. Йошко Гвардиол эса болдир суягини синдириб олгани айтилмоқда ва хорватиялик ҳимоячи учун мавсум тугагани ҳақида хабарлар бор.

Шу билан бирга, Гвардиоланинг сўзларига кўра, Нико Гонсалес ўзини яхши ҳис қиляпти ва ушбу баҳсда иштирок этиши мумкин. У Родри ўрнига илк дақиқалардан ўйнаши ёки захирадан қўшилиши эҳтимоли бор.

“Брайтон” сафида ҳам йўқотишлар бор: Адам Вебстер оғир жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади. Ҳужумчилар Стефанос Цимас ва Янкуба Минтех ҳам бу ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди.

Ўзаро ўйинлар: охирги уч баҳсда “Сити”га қийин

Биринчи даврада “Брайтон” ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша баҳсда Эрлинг Холанднинг голига “Сити”нинг собиқ футболчиси Жеймс Милнер ва Брайан Груда жавоб қайтарган эди.

Қизиғи, “Манчестер Сити” бу рақибга қарши сўнгги уч учрашувда ғалаба қозона олмаган: икки мағлубият ва бир дуранг. “Сити”нинг “Брайтон” устидан охирги йирик ғалабаси 2024 йил апрелида қайд этилган — ўшанда Фил Фоден дубль қайд этган, Кевин Де Брюйне ҳамда Хулиан Альварес ҳам гол урган ва ҳисоб 4:0 бўлган.

Умумий тарихга қарасак, жамоалар 35 марта тўқнаш келган: “Сити” 21 бор ғалаба қозонган, “Брайтон” 8 марта. Бу ўйинларда манчестерликлар 76 та гол урган, 37 та тўп ўтказиб юборган.

Гвардиола: “Уддалаймиз, албатта!”

Учрашув олдидан Хосеп Гвардиола вазиятни яширмади: кимлар йўқ, кимлар қайтди — барчасини очиқ айтди. У марказий ҳимоя учун Абдуқодир Ҳусанов ва Натан Аке қайтганини, шунингдек, Макс Аллейн “Уотфорд”дан ижарадан қайтарилганини таъкидлади ва бу борада “Уотфорд”га миннатдорлик билдирди.

Испаниялик мураббий “Арсенал” ҳақида ҳам тўхталиб, пешқадам жамоа сўнгги икки-уч мавсумда янада кучайиб бораётганини айтиб ўтди. Лекин муҳими — унинг умумий кайфияти: “Хўш, уддалай оламизми? Албатта!”, деган руҳда.

Ҳулоса шу: “Сити”да муаммо кўп, аммо бу клубнинг табиати ҳам шундай — қийин пайтда ҳам йўл топади. Энди эса ўша “йўл” ғалабага олиб чиқса, мухлислар учун янги йил ҳам расман бошланади.

Учрашув қачон?

“Манчестер Сити” — “Брайтон” баҳси 7 январдан 8 январга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 00:30 да старт олади.







Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России