«Аугсбург» мухлислари Кейн устидан ҳазил қилди ва кулди
Германиянинг «Аугсбург» жамоаси Мюнхеннинг «Бавария»сини мағлуб этиб, рақибига мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим қилди. Бу натижа «Аугсбург» мухлислари учун айниқса ёқимли бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда «Бавария»нинг ҳужумчиси Гарри Кейн кутилган даражада порлай олмади. Инглиз юлдузининг суст ўйини фонида у «Аугсбург» мухлислари орасида безарар ҳазил-мутоибалар нишонига айланди.
Хусусан, мухлислар чатларидан бирида шундай суҳбат кузатилди: «Қачон келасан?» — деб сўради клуб ишқибози дўстидан.
Дўсти эса: «Билмайман, ўзимни дарвоза олдидаги ўша йигитдек ҳис қиляпман — умуман йўқман», — дея жавоб қайтарди ва Кейннинг суратини илова қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейн 2023 йилдан бери «Бавария» сафида тўп сурмоқда.
