Касадо Ямалдан кутилган голи чиққанини айтди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо Ла Лигада «Реал Оведро» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Ламин Ямалнинг чиройли голи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли қанот футболчиси 73-дақиқада қайчи услубидаги зарбаси билан ҳисобни йирик кўринишга келтириб, учрашувдаги якуний натижани белгилаб берди.
Касадонинг айтишича, Ямал узоқ вақтдан бери айнан шундай голни кутиб юрган: «У ниҳоят ўша орзу қилган қайчи зарбасини голга айлантирди. Мен унга айтдим: машғулотдагидан кўра ўйинда урганинг суратларда ҳам анча чиройли чиқади», — деди у журналистлар билан суҳбатда.
Жорий Испания чемпионати мавсумида Ямал 17 ўйинда 8 та гол урди, шунингдек, жамоадошларига 8 бор голли узатма берди.
