«Фенербаҳче» Канте учун 4 млн евро таклиф қилмоқчи
Француз таянч ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте яна Европага қайтиши мумкин. Ҳозирда 34 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Иттиҳод» сафида тўп сурмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Sports Digitale манбаси хабарига кўра, тажрибали французга Истанбулнинг «Фенербаҳче» клуби қизиқиш билдирмоқда. Туркия гранди раҳбарияти Канте трансфери учун 4 миллион евро ажратишга тайёр.
Қайд этилишича, ярим ҳимоячининг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунга етади. Жорий мавсумда Канте Саудия Арабистони чемпионатида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли пас муаллифи бўлди.
