Ямал Барселонани мағлубиятдан қутқариб қолди
УEФА Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи илк учрашувида Англиянинг "Нюкасл Юнайтед" клуби ўз майдонида Испаниянинг "Барселона" жамоасини қабул қилди. "Сент-Жеймс Парк" стадионида кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Учрашувнинг 86-дақиқасида Харви Барнс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг олтинчи дақиқасида Ламин Ямал пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Читать дальше...