Добавить новость
103news.com
Разное на 123ru.net
Июнь
2018

Сенатор Вазирлар Маҳкамасининг «Автотест» бўйича қарорига эътироз билдириб чиқди

0
Ўзбекистон Республикаси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадахўжаев Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига эътироз билдириб чиқди ёзмоқда xabar.uz нашри. «Бир масала кўп сонли фермерларимизнинг бошини гангитиб қўймоқда. Гап шундаки, 2017 йил 4 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг «Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 693-сон қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорда 2018 йилнинг 1 январидан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака оширишга мажбурлиги ва уларга малака оширганлиги тўғрисида «Avtotest Report» МЧЖнинг сертификати топширилиши белгиланган эди. Шундан сўнг ҳукуматнинг мазкур қарорига бир неча марта ўзгаришлар киритилди. Натижада юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш фаолияти тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан 2018 йилнинг 1 августидан бошлаб амалга оширилиши белгиланган», деб ёзади сенатор. Дадахўжаевнинг ёзишича, масаланинг яна бир жиҳати бор бўлиб, у ҳақида жиддий ўйлаб кўриш ҳар томонлама фойдалидир. Бугунги кунда жойлардаги ўрганишларда, интернет тармоқларида, аҳоли билан мулоқотлар ва уларнинг мурожаатларида юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш борасида ўрнатилган тартибнинг ижроси билан боғлиқ қатор муаммолар кўтарилмоқда. «Хусусан, ҳозир юртимизда рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган 303 минг 300 та юридик шахс ва 152 минг 689 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, улардаги автотранспорт воситаларини ҳайдовчи вазифасида ишловчи шахслардан ташқари раҳбарлари ёки ходимлари томонидан ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ишончнома асосида бошқарилиши, автотранспортлардан тижорат, шу жумладан, йўловчи ва юкларни ташиш мақсадида фойдаланилмаслиги инобатга олинмаган. Ёки юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака оширишга мажбурлиги белгиланган бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларини тез ва мунтазам ўзгармаслигини инобатга олганда, малака ошириш учун қисқа муддат, яъни икки йил белгиланган», деб қайд этади қўмита раиси. Унинг ёзишича, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш тизимини танқидий ўрганиб, янада такомиллаштириш, шу жумладан, автотранспорт воситасидан тижорат мақсадида фойдаланмайдиган ва ҳайдовчи вазифасида ишламайдиган ходимларнинг малакасини ошириш масаласи қайта кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ. «Сабаби, фермерларимиз даласида айни иш қизиган бир маҳалда, йиғим-терим чоғларида малака ошираман деб бой берган бир соати ҳам ҳосилни етиштиришда бир неча кунга кечикиш, кутилган ҳосилни ололмаслик каби муаммоларни келтириб чиқаради. Фермер — ҳайдовчи бўлмаса, машинадан эса ўз хўжалигида фойдаланса, у нега малака ошириши керак? Деҳқон ва фермер даласида ишласинми ёки малака оширсин? Бу масала нега эътиборга олинмаган? Бизнингча, ўрмонга ўт қўйиб, ҳўлу қуруқнинг бирдай ёниб, кул бўлишига йўл қўймаслик керак...», дея фикрини якунлайди сенатор. Эслатиб ўтамиз, юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини малакасини ошириш билан 2018 йил 1 июндан бошлаб барча давлат таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши белгиланган эди.






Губернаторы России





Губернаторы России

103news.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.

Moscow.media


103news.comмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

103news.com — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.

Музыкальные новости




Спорт в России и мире



Новости Крыма на Sevpoisk.ru




Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России