Фарзанд учун рахмат, сизга!
Аввало уйи тинч бўлсин, йигитнинг. Уйда осудалик, тўкинлик бўладиган бўлса ишида унум ва барака бўлади. Бу номалар қонунларда ёзилмагануу аммо йиллар синовидан ўтган хаётий танлов. Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ҳам йўл патруль хизмати инспекторларининг оилавий шароитларини яхшилашга, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга ва шу орқали иш самарадорлигини оширишга, ходимларнинг ўз касбларига бўлган қизиқишларини орттиришга ҳаракат қилишмоқда. Бугун, 25-октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни. Бу байрам республикамизда кўтаринки руҳда кенг нишонланмоқда. Айнан шу байрам арафасида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги буйруғи эълон қилинди. Эрта тонгдан бошқарма ходимлари навбатдаги тантанали йўриқномага йиғилишди. Йиғилганларга бошқарма бошлиғининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Буйруқ ўқилиши асносида бошқарма бошлиғи полковник Ш.Умаров мукофотланган ҳар бир ходимга алоҳида миннатдорчилик билдириб, қолганларни ҳам улардан ўрнак олишга чақирди. -Бу йилги касб байрамини биз бутунлай ўзгача тарзда нишонлашга қарор қилдик,-дейди Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ кадрлар бўлими бошлиғи, майор Адҳам Исмоилов.- Шу сабабли байрам билан фақатгина ибрат кўрсатган ходимларни эмас, шу билан бир қаторда уларнинг ота-оналарини ҳам табрикладик. Бунинг учун мукофотланган ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, ходимларимизнинг ҳам яшаш шароитлари, турмуш тарзлари билан танишмоқдамиз. Оила аъзолари билан суҳбатлашямиз. Шунингдек, бошқармамиз томонидан ажратилган совғаларни ва ота-оналари номига ёзилган ташаккурномаларни топширямиз. Шундай фарзандни тарбиялаб вояга етказганлари учун уларга миннатдорчилик билдирдик. Йиллар давомида оқ ювиб, оқ тараган фарзанди эл-юрт корига ярайдиган мард ва намунали осойишталик посбони бўлиб етишганини кўриш ота-она учун қанчалик мароқли эканлигини, боз устига фарзанди туфайли ўзи ҳам ташаккур эшитиши нақадар ҳузурбахш туйғу эканлигини тўлиқ таърифлаб беришга тил ожиз. Буни фақатгина фарзанди ортидан рахмат эшитаётганларгина билишади ва хис этишади. Шундай экан оқил ва доно фарзандлар кўпаяверсин, юртимиз эса тинч осойишта бўлсин. Рустам Асқаров Суратларда тантаналардан лавҳалар.
Moscow.media
103news.com —
международная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "103 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию.
Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).
103news.com — живые новости в прямом эфире!
В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.
Музыкальные новости
Спорт в России и мире
Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России