Россиядаги энг йирик подшипник заводи Ўзбекистондан 2 мингга яқин ишчи ёлламоқчи
Россиядаги подшипник саноатидаги энг йирик корхона – Вологда пошипник заводи (ВПЗ) Ўзбекистондан икки мингга яқин ишчи ва мутахассиларни ёллашга қарор қилган. Бу ҳақда Озодликка Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ахборот хизмати раҳбари Карим Баҳриев маълум қилди.