ДУНЁ БЎЙИЧА ТАРИХДА 24 НОЯБР КУНИ ҚАНДАЙ ҲОДИСАЛАР СОДИР БЎЛГАН?..
1615 йил. — Франция қироли Людовик XIII 15 ёшида Анна Австрийскаяга уйланди.
1638 йил. — Казаклар радаси Запорожье казаклари Низомини тасдиқлади.
1642 йил. — Голландиялик Абель Тасман Тасманияни кашф этди.
1659 йил. — 24 йил давом этган Франция-Испания ўртасидаги уруш якунланиб, Пиренея тинчлик битими имзоланди.
1717 йил. — Петр I кўчаларда қашшоқларнинг юришини тақиқловчи фармонга имзо чекди.
1773 йил. — Граф Г. Г. Орлов Екатерина II га 189, 62 каратли «Орлов» бриллиантини совға қилди.
1874 йил. — Америкалик Жозеф Глидден тиконли сим яратиш учун давлат патентига эга бўлди.
1903 йил. — Америкалик Клайд Колман автомобилларнинг электр стартерлари ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи давлат патентини олди.
1905 йил. — Россияда цензура фаолиятига нуқта қўйилди.
1927 йил. — Москва давлат оперетта театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
1963 йил. — Далласдаги тунги клуб эгаси Жек Руби Америка президенти Кеннедига суиқасд уюштирган Ли Харви Освальдни отиб ўлдирди.
1969 йил. — СССР ва АҚШ ўртасида ядро қуроли ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳақида битим имзоланди.
1986 йил. — Америкада бургут сурати туширилган кумуш доллар тангаси зарб этилди.
1990 йил. — Хонанда Дмитрий Маликов ўзининг илк концерт дастурини намойиш этди.
1993 йил. — Украиналик жодугар Мария Цвигун қиёмат куни қачон бўлишини башорат қилди.
2002 йил. — Брянсклик 12 ёшли мактаб ўқувчиси шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади