АҚШ Украинадаги атом электр станцияси атрофидаги воқеаларга изоҳ беришга тайёр эмаслигини билдирди
Қўшма Штатлар Украинадаги Запорожье атом электр станцияси атрофидаги воқеаларга НАТО давлатларининг муносабати қандай бўлишини айтишга тайёр эмас, деди жума куни АҚШ энергетика вазири ўринбосари Жилл Хруби.
«НАТО бу воқеаларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирмаган бўлардим. Бироқ, биз радиация сизиб чиқишининг олдини олиш, вазиятни назоратга олиш ва барча томонларни бу даврда ўзини масъулиятли тутишга ундаш учун барча имкониятларни ишга солишга жиддий ёндашамиз», – деди Хруби MSNBC нашрига берган интервьюсида.
Россия Мудофаа вазирлиги жума куни кечқурун Запорожье атом электр станциясига туташ ҳудудда «Киев режими даҳшатли провокацияни амалга оширишга уринганини» айтди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, патруль вақтида Миллий гвардиянинг мобил патрулига Украина саботаж гуруҳи ҳужум қилган – электр станцияси ташқарисида жойлашган ўқув мажмуасининг бир неча қаватлари деразаларидан, ўқ отиш қуролларидан кучли ўқ узилган. Россия Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Украина диверсантларининг ўқ отиш нуқталари ўқ отиш қуролларидан жавоб ўқлари билан бостирилди ва бинони тарк этиб, Украина саботаж гуруҳи уни ёқиб юборди.