Боласи сутга тиқилиш туфайли ўлим топган тожикистонлик ота ўз жонига қасд қилди…
Москва вилоятидаги Балашиха шаҳрида яшовчи тожикистонлик муҳожирлар оиласида фожиа содир бўлди. Тунда эр-хотин янги туғилган чақалоғига сут ичирган. Бола сутга тиқилиш оқибатида ўлим топган. Бу айрилиққа чидай олмаган ота ўз жонига қасд қилган.
Сўнгги хабарларга қараганда, эркак 12 йилдан бери шу шаҳарда қонуний яшаб келган.
Ҳам боласидан, ҳам эридан айрилган бева аёл уларни Тожикистонда дафн этишга қарор қилибди.